Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бизнинг мақсад

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга кўмаклашиш ва аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш

Биз ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилиб, 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

“Мадад” ННТнинг асосий вазифалари:

  • фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;
  • фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш;
  • «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.

Ҳудудий бепул ҳуқуқий маслаҳат бюролари

  • Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасидаги грант келишуви муносабати билан 2019 йилда илк маротаба Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси молиявий кўмагида ҳамда Грант келишуви доирасида ажратилган субсидиялар ҳисобидан 12 та ҳудудий бюролар ташкил этилди. Ўзбекистоннинг туман (шаҳар)ларида эса 2020 йилда ҳудудий бюролар сони 60 тага етди.
  • Британия элчихонасининг кўмаги билан ҳозирги кунда мазкур 60 та ҳуқуқий маслаҳат бюролари ўз фаолиятини самарали давом эттирмоқда.

 

Амалиёт натижалари, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мослаштириш учун Advice.uz сайтининг функционал имкониятларини кенгайтириш зарурлигини кўрсатди. Сайтнинг янги версияси USAIDнинг Ҳуқуқни ислоҳ қилиш дастури кўмагида ишлаб чиқилган. Шунингдек, USAID дастури «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини техник жиҳозлашда кўмаклашди ҳамда «Мадад» ННТ ходимлари ва маслаҳатчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашишда давом этмоқда.


Маълумот учун: Citizens Advice – Буюк Британияда 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳайрия ташкилоти ҳисобланади ва фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради.

Порталдаги ҳуқуқий бўлимлар
  • меҳнат муносабатлари;
  • пенсия ва ижтимоий ҳимоя;
  • сайлов масалалари;
  • оилавий муносабатлар;
  • уй-жой, ер ва коммунал масалалари;
  • шаҳарсозлик масалалари;
  • фуқаролик/миграция;
  • ватандошлар;
  • соғлиқни сақлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзлар;
  • таълим;
  • суд-ҳуқуқ масалалари;
  • тадбиркорлик;
  • солиқлар;
  • банк соҳаси ва суғурта;
  • давлат хизматлари;
  • транспорт;
  • божхона масалалари;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;
  • истеъмолчи ҳуқуқи;
  • гендер тенглик ва хотин-қизлар масалалари;
  • чет элликларга эслатма;
  • туризм;
  • экология;
  • ахборотлаштириш;
  • маълумотлар.

Қандай қилиб ҳуқуқий маслаҳат берамиз

Махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалаларнинг ечимини топишингиз мумкин.

Бундан ташқари, ҳудудий бюроларимиз орқали бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар олишингиз мумкин.

Онлайн-маслаҳатчи хизматидан фойдаланиш тартиби:

  1. Порталининг онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳуқуқий маслаҳатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача берилади.
  2. Порталнинг онлайн-маслаҳати хизматига келиб тушган мурожаатлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди. Мурожаатларга реал вақт режимида онлайн тарзда жавоб берилади.

Эслатиб ўтамиз, порталда жойлаштирилган барча маълумотлар ва ахборотлар тавсиявий характерга эга бўлиб, изланётган масаланинг ҳуқуқий ечимини тез топишга ёрдам беради.

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ариза, таклиф ва шикоятлар билан давлат органларининг ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ишонч телефонлари рўйхати билан ҳавола орқали танишинг.

Бизнинг жамоа

Chat