Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзгалар парваришига муҳтож болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилаётган шахсларга қандай имкониятлар берилди?

  • 4815

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2022 йилдаги ПФ-74-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилади.
  • Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
Chat