Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Хорижий давлатдаги ўқишим учун кредит олишим мумкинми?

  • 7557

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги "Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 527-сон қарорига кўра, республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш тартиби белгиланди.

Шунга кўра, хорижий давлатдаги ўқишни давом эттириш учун кредит олишингиз мумкин эмас. Фақатгина мазкур хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлсагина йўл қўйилади.

Chat