Мукофотларни тўлаш – иш берувчининг ўз ихтиёрига кўра амалга оширадиган иш ҳисобланади, бюджетдан молияланадиган корхоналар бундан мустасно. Бюджет ташкилотларида ходимларга пул мукофотлари бериш иш берувчи тасдиқлаган ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда смета ҳаражатлари асосида берилади.
Иш берувчи сизга фақат иш ҳақини тўлашга мажбур. Сиз бухгалтериядан Мукофотлар бериш тартиби тўғрисидаги низом билан таништиришларини сўраб кўринг. Ушбу ҳужжатда одатда мукофот тўлашнинг тартиби ва мезонлари белгиланган бўлади.